Россиянинг Кемерово шаҳрида ёниб кетган «Зимняя вишня» савдо маркази биносини бузиш ишлари бошланди. Бу ҳақда VSE42.Ru хабар бермоқда.
Портал маълумотларига кўра, нафақат «Зимняя вишня»нинг асосий биноси, балки унинг ёнида қурилаётган иншоотлар ҳам бузиб ташланади.
Таъкидланишича, бузиш ишлари ихтисослаштирилган бузувчи-экскаватор ёрдамида механизацияланган усул билан амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 25 март куни Кемероводаги «Зимняя вишня» савдо марказида йирик ёнғин юз берди. Ҳодиса оқибатида 64 киши ҳалок бўлди.










