Хитой IT бозори, улкан электрон тижоратнинг тузилиши ҳақида сўз юритамиз.
Хитойнинг учта энг муҳим интернет-корпорациялари BAT деб юритилади: Baidu («Яндекс»га ўхшаш қидирув тизими, молиялаштириш $88 млрд), Alibaba Group (электрон тижорат, 460 млрд АҚШ доллари) ва Tencent (ижтимоий тармоқ ва ўйинлар, 466 млрд АҚШ доллари ).

Улкан қийматдан ташқари, бошқа кўплаб компанияларда юқорида номлари келтирилган компанияларнинг сармоялари мавжуд. Бу мақолада Alibaba Groupбизнесини таҳлил қиламиз.
Асосий кўрсаткичлар
Компания қиймати 460 млрд АҚШ долларига тенг. Бир йил аввал бу кўрсаткич бир ярим марта кам бўлган. Улкан миқдор. 2017 йил учун фойда 55 фоизлик кўрсаткич билан 34 млрд АҚШ долларини ташкил қилган.
Компания асоси — ecommerce (электрон тижорат)-лойиҳалар. Улар фойданинг 86 фоизини ташкил қилади. Сердаромад ва бошқа ташаббусларни молиялаштиради.
Хитой ичидаги Retail
AliExpressнинг аҳамияти тўғрисидаги фикрларга қарши ўлароқ, гуруҳнинг 74 фоиз даромади асосий сегмент – ички савдога тўғри келади.
TaoBao
Бу маҳсулот маркетплейси, яъни бозори бўлиб, унда майда олиб-сотарлар ҳам, йирик брендлар ҳам савдо қилади. Price comparison, яъни арзон iPhone ни топиш учун нархларни таққослашда фойдаланиладиган «Яндекс.Маркет»дан фарқли равишда , TaoBaoдаги кийим-кечакнинг фақат нархи солиштирилмайди. Шунингдек, дўкон сайтига ўтиш ҳам йўқ, савдо TaoBaoнинг ўзида амалга оширилади.
2003 йилда ишга туширилиб, икки йил ичида рақобатчилари устидан ғолибликка эришди. Сотиб олинган eBay EachNet ҳам бундан мустасно эмас. Текин листинглар ва сотувчилар билан чат, Alipay орқали хавфсиз тўлов каби функциялар ҳисобига ана шундай натижага эришилди. Даромад листинглар ҳозир ҳам бепул, сервис ичида сотувчилар рекламаси, рейтингда юқори ўринларга кўтариш ва бошқа функциялар ҳисобига топилади.



















