Ким Чен Ин икки йил ичида биринчи марта партия ҳарбий комиссиясини чақирди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин икки йил ичида биринчи марта Корея Меҳнат партияси марказий ҳарбий комиссияси йиғилишини ўтказди, унинг давомида мамлакат кучишлатар тузилмаларида кадр ўзгаришлари амалга оширилди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар қилмоқда.
«Партиянинг марказий ҳарбий комиссияси қатор аъзоларини лавозимидан озод этиш ва лавозимга тайинлаш тўғрисидаги, кучишлатар тузилмаларнинг қатор юқори мансабли ходимларини лавозимидан озод этиш ва лавозимга тайинлаш тўғрисидаги, янги кадрларни тайинлаш тўғрисидаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди», - дейилади КХДРнинг расмий хабарида.
Шунингдек, агентликдан таъкидлашларича, Ким Чен армияни мамлакат қадриятларини ҳимоя қилиш ва инқилобнинг «мағлуб бўлмайдиган қуроли» бўлишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР АҚШ билан саммитни бекор қилиш ҳақида таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
21:47 / 06.10.2024
Шимолий Корея «янги давр» бошланганини эълон қилди
20:44 / 04.10.2024
Ким Чен Ин Шимолий Кореяга ҳужум қилинса, ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилди
01:17 / 02.10.2024
Жанубий Корея КХДРнинг ер ости бункерларини ҳам яксон этишга қодир энг кучли ракетасини намойиш этди
20:40 / 21.09.2024