17 май куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи О.Ў. исмли аёл уйи ошхонасида газ плитасини ёқиш мақсадида гугурт чаққан вақтида пропан газ баллонидан сизиб чиқиб, тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида О.Ў. куйиш жароҳатлар олиб касалхонага ётқизилган.