Ўзбекистонда «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинди.
Ҳужжатда «шахсий маълумотлар», «шахсий маълумотлар базаси оператори» тушунчалари, шунингдек, шахсий маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, йўқ қилиш таърифлари келтирилган.
Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
шахсий ҳаёт, шахсий ва оилавий сирлар дахлсизлигига бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш;
уларнинг яхлитлиги ва хавфсизлигини таъминлаш;
уларнинг махфийлигига риоя этиш;
уларни тақдим этишга бўлган ҳуқуқни амалга ошириш;
уларнинг ноқонуний равишда қайта ишланишининг олдини олиш.
Шахсий маълумотларни қайта ишлашда инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши керак. Қонун билан ахборотни ёлғон ёки ноқонуний тарзда тўплаш тақиқланади.
Вазирлар Маҳкамаси шахсий маълумотларни қайта ишлаш ва ҳимоя қилиш соҳасида давлат томонидан тартибга солишни амалга оширади. Уларни муҳофаза қилиш давлат томонидан кафолатланади, махфийлик эса маълумотлар базасига қўшилган санадан бошлаб 100 йил мобайнида таъминланади.
Шахсий маълумотлардан фақатгина олдиндан уларни тўплаш мақсади билдирилган ҳолда қўллаш мумкин, бунда уларнинг ҳимояси зарур даражасида таъминланган бўлиши керак. Ҳужжатга кўра, маълумотни қайта ишлаш мақсади ўзгараётган бўлса, шахсий маълумотидан фойдаланиладиган шахслар бунга рози бўлиши керак.
Шахснинг розилигисиз унинг шахсий маълумотларидан фойдаланиш тақиқланади. Истисно ҳоллари - жиноий иш доирасида, жиноий фаолиятдан тушган маблағларни легаллаштиришга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан маълумот қайта ишланиши, шунингдек, маълумотларга кириш имконияти очиқ бўлганида.
«Шахсий маълумотларни ўз ичига олган электрон ахборот ресурсларида шахсий маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш хусусиятлари қонунга мувофиқ белгиланади», - дейилади ҳужжатда.
Мавзуга оид
18:34 / 04.10.2024
Креатив иқтисодиёт соҳаларидаги фаолият йўналишлари қонун билан белгиланди
14:21 / 02.10.2024
Оилавий зўравонликдан жабрланганлар эҳтиёжманд аҳоли тоифасига киритилади
13:08 / 21.09.2024
Сенат Халқаро меҳнат ташкилоти Конвенциясини ратификация қилди
15:27 / 20.09.2024