Италия чемпионатида 2017-18 йилги мавсум якунланди.

Охирги турда «Ювентус» «Верона»ни (2:1), «Наполи» «Кротоне»ни (2:0), «Рома» «Сассуоло»ни (1:0), «Интер» «Лацио»ни, «Милан» эса «Фиорентина»ни (5:1) мағлуб этди (3:2).

Римда «Лацио» ва «Интер» ўртасидаги баҳс ЕЧЛ ўрни учун кураш эди. Биринчи бўлимдан кейин 2:1 ҳисобида олдинда борган мезбонлар иккинчи бўлим охирида икки гол ўтказиб юборди ва натижада жамоаларнинг очколари тенг бўлиб қолди - 72тадан. А Серия қоидаларига кўра, бундай ҳолатда ўзаро учрашувларга қаралади ва шу борадаги устунлик эвазига миланликлар юқорироқда турадиган бўлди. Бу эса жамоа кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этишини англатади.

38 тур натижаларига кўра, кейинги мавсумда Европа Чемпионлар лигасида, Европа Лигасида иштирок этадиган, шунингдек, В Серияга йўл оладиган жамоалар номи маълум бўлди.
Чемпионлар Лигаси: «Ювентус», «Наполи», «Рома», «Интер»;
Европа Лигаси: «Лацио», «Милан», «Аталанта» (бергамоликлар саралаш босқичида иштирок этади);
А Серияни тарк этди: «Кротоне», «Верона», «Беневенто».

Якуний турнир жадвали