Спорт | 15:42 / 21.05.2018
7727
1 дақиқада ўқилади

Месси: Гризманни «Барселона»да кўришдан хурсанд бўламан

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси мавсум якунлари, шунингдек каталонияликлар клубига «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн келаётгани ҳақидаги хабарларга муносабатини билдириб ўтди.

«Яхши мавсум. Биз чемпионатда ва Испания Кубогида ғолиб чиқдик. Афсуски Чемпионлар лигасидан эрта чиқиб кетдик, ҳолбуки бизда яхши имконият бўлганди. Умид қиламанки, кейинги мавсумда барчаси яхши бўлади. Шу руҳда давом этишимиз керак.

Менга Гризманнинг ўйини жуда ёқади. У ҳозирда энг яхшилардан бири. Бу трансфер тўғрисида жуда кўп гапирилмоқда. Ҳаммаси қандай якунланишини билмайман, аммо «Барселона»дагилар ҳамиша яхши футболчиларнинг келишидан хурсанд бўлишади», — дея Мессининг сўзларини келтирган Mundo Deportivo.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид