Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тўп Европа томонида». Эрон ядровий битимга риоя этиш шартини маълум қилди
Эрон томони ядро дастури бўйича битимга, агарда Европа иттифоқи мамлакатга АҚШ санкциялари туфайли юзага келувчи йўқотишларни қоплаб берса, риоя қилишда давом этади. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.
Республика Атом энергияси бўйича ташкилоти раҳбари Али Акбар Салоҳийнинг сўзларига кўра, Эрон айнан шундай шартда битим билан назарда тутилган келишувларга амал қилади.
«Тўп Европа томонида», - дея қайд этиб ўтган Салоҳий.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макрон Евроиттифоқ АҚШнинг ядровий битим бўйича қарорига қарамай, Эронда ўз компаниялари иштирокини таъминлаб бериш ниятида эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
20:05 / 10.06.2026
Кўринмас фронт: Исроил ва Эроннинг кибер уруши
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30 / 10.06.2026