Жаҳон | 09:32 / 24.05.2018
3269
1 дақиқада ўқилади

Pravda: Маск фейкларга қарши курашувчи сервисни ишга туширмоқчи

Фото: AFP

SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маск фойдаланувчилар учун ОАВдаги ҳар қандай материалнинг ҳаққонийлигини текшириб кўриш имкониятини тақдим этувчи ва журналистларнинг рейтингини шакллантирувчи сервисни яратиш ниятида эканлигини хабар қилган.

«Жамоатчилик ҳар қандай мақоланинг ҳаққонийлигини баҳолай оладиган ва ҳар бир журналист, муҳаррир ва материалнинг ишончлилик рейтингини акс эттирувчи сайт яратмоқчиман. Уни Pravda деб номлаш ҳақида ўйлаяпман», — деб ёзган ишбилармон ўз Twitter’ида.

У бундай ресурсга зарурият бор-йўқлиги ҳақида савол билан мурожаат қилиб сўровнома ҳам ишга туширган. Ушбу материал ёзилган чоғда 68 мингдан зиёд овоз берувчиларнинг 88 фоизи бу ғояни жуда фойдали деб ҳисоблашларини билдиришган.

Маскнинг қўшимча қилишича, сервис нафақат ботлардан ҳимояланган бўлиш, шунингдек, ундан ёлғон ахборот тарқатиш учун фойдаланмоқчи бўлган ҳар қандай кишини фош қилиши ҳам керак.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид