Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 16:10 / 25.05.2018
30322
1 дақиқада ўқилади
Андижон вилоятида фермернинг жасади топилди
21 май куни Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида Сохибкор МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонидан Гулистон МФЙ Олмос кўчасида яшаган А.Х.нинг бўйин ва ўнг кўкрак қисмига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказилган ҳолдаги жасади топилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сохибкор МФЙда яшовчи Р.У. ўзаро жанжал оқибатида содир этганлиги аниқланиб ушланган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш