Шимолий Корея ўзгармоқда — камида иқтисодий соҳада. Тобора кўплаб фуқаролар donju (пул устаси) га айланиб бормоқда. Бу ўрта қатламга мансуб кишилар бўлиб, уларнинг партия билан боғлиқ бўлмаган хусусий даромад манбалари бор, деб ёзади Nextshark.

Фото: Кристиан Петерсен-Клаузен
Фото: Кристиан Петерсен-Клаузен

Хитойлик фотосуратчи Кристиан Петерсен-Клаузен ўзининг Пёнгянгга қилган 10 кунлик сафарида давомида шундай одамлар борлигини аниқлади. Уни кўчаларда уяли телефонга эга бўлган кўплаб инсонлар ҳайратга солган, чунки аввалги ташрифларида уларни кўрмаган эди. Бундан ташқарий оммавий турмуш шароитининг яхшиланганини кўрсатиб турувчи бошқа белгилар ҳам кўриниб турарди.

Фото: Кристиан Петерсен-Клаузен

«Бир йил аввалгидан кўра смартфон ва камералар, шунингдек электр велосипедлар ва қимматбаҳо автомобиллар жуда тезда оммалашибди», — дейди Петерсен-Клаузен.

Фото: Кристиан Петерсен-Клаузен
Фото: Кристиан Петерсен-Клаузен

Бу саҳналар кўплаб хорижликларнингШимолий Корея деганда хаёлларига келадиган нарсалар билан кескин фарқ қилади.

Фото: Кристиан Петерсен-Клаузен
Фото: Кристиан Петерсен-Клаузен