Жамият | 18:09 / 28.05.2018
21918
2 дақиқада ўқилади

Фарзандлар учун илмдан олдин турадиган зарурий ишлар бор...

“Ислом нури” дастурининг бугунги сонида Рамазоннинг инсон тарбиясида тутган ўрни ҳақида суҳбат юритилади. Суҳбатдошимиз пойтахтдаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом хатиби Раҳимберди Раҳмонов.

YouTube'да томоша қилиш

Tas-IX'да томоша қилиш

- Бу ойда биз фарзандларимиз тарбиясига кўпроқ эътибор беришимиз керак. Фарзандлар учун илмдан олдин турадиган зарурий ишлар бор. Бу – одобдир. Улар, биринчи навбатда, одобли бўлсин. тарбияли, ахлоқли, муҳаббатли бўлсин...

Аллоҳ таоло Қуръони каримда пайғамбаримиз (с.а.в)ни васф қила туриб шундай марҳамат қилади: “Ва албатта сиз, улуғ хулқ соҳибисиз”. Аллоҳ Муҳаммад алайҳиссаломнинг Қуръон ўқишларини, кўринишларини, ибодат қилишларини, ваъз қилишларини чиройли демади, балки ахлоқларини гўзал деди. Инсонни мақтаса арзигулик жиҳати унинг ахлоқи. Бизнинг даражамизни қандай оила барпо қилганимиз, қандай фарзандлар улғайтирганимиз белгилайди.

Ватанпарварлик деганда яхши фарзанд тарбия қилишни тушунаман. Чунки ватанпарварлик юртга нимадир хизмат қилишми, демак ватанга керак фарзандларни тарбия этиб, тақдим этишлик энг катта ватанпарварлик. Энг катта маънавият ота-онани қадрлаш. Фарзанд ота-онасини қадрласа, барча нарсанинг: ватанининг, рўзғорининг, ёру дўстларининг қадрига етади. Тасаввур қилинг, ота-онасининг қадрини билмаган фарзанд учун ниманинг қадри бор? 

“Хўжа Аламбардор” жоме масжиди
имом хатиби Раҳимберди Раҳмонов

Бугун мана шу тарбияни юқори поғонага кўтаришимиз керак. Ота-онани қадрлаш, улуғлаш, уларни яхши кўриш... Бундан кейин, иншаоллоҳ, биз бошқа натижаларга эришамиз. Жамиятда энг яхши йигит ота-онасини улуғлаб, қадрига етиб юрганидир. Ота-онасига мана шундай муҳаббат билан хизмат қилаётган йигитларнинг бошқа фаолиятига ҳам назар ташлайлик. Уларнинг ишхонасидаги, ёру-дўстлари орасидаги хатти-ҳаракати ҳам таҳсинга сазовор, - деди Р.Раҳмонов

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид