​"Ташрифнинг асосий воқеаси энергетика, саноат, транспорт, тиббиёт, рақамли инфратузилма ва бошқа соҳалардаги қатор йирик лойиҳаларга старт берилгани бўлди.

​Уларнинг аксарияти нуфузли хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилмоқда. Қорақалпоғистонга йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми ортиб, янги салмоқли лойиҳалар кўпаймоқда. Бу — мамлакатимизга бўлган юксак ишонч ҳамда тадбиркорлик учун яратилаётган қулай шарт-шароитларнинг амалий тасдиғидир.


​Биз йўлимизда қатъий давом этамиз: сармоялар оқимини янада кучайтириш, халқаро ҳамкорлар сафини кенгайтириш ва кўлами бундан-да улкан янги лойиҳаларни ишга тушириш бош мақсадимиз бўлиб қолади" деб ёзди Мирзиёева.