Каракаевнинг таъкидлашича, қитъалараро баллистик ракеталарга эга «Ярс» ракета мажмуаси учириш қурилмаларининг келиб тушгани гуруҳнинг ҳам шахтали қайта қуролланишига, ҳам жойлашувнинг ҳаракатланувчи вариантларига барқарор суръат берган.

«2017 йилга мўлжалланган СМРҚ бўлинмалари ва ҳарбий қисмларини қайта қуроллаш бўйича тадбирларнинг бажарилиши, ракета қуролларининг замонавий намуналари улушини 66 фоизга етказиш ва СМРҚ гуруҳига ядровий тийиб туриш вазифасини бажариш учун янги имкониятлар беришга имкон яратди», - дея айтиб ўтган СМРҚ қўмондони.

Каракаевнинг сўзларига кўра, СМРҚ бўлинмаларида қуролларнинг асосий турларини етказиб бериш билан бир қаторда, улардан фойдаланиш, қўриқлаш ва жанговар қўлланилишини таъминловчи агрегатлар сони ҳам ошмоқда.