Ла Лига президенти Хавьер Тебас форвард Криштиану Роналдунинг «Реал»дан эҳтимолий кетиши ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.
«Ўйлашимча, бу навбатдаги бобдан бошқа нарса эмас. Мен у кетишни хоҳлаётгани, қолаётгани, улар музокаралар олиб бораётгани ҳақида кўп бора эшитдим. Ўйлашимча, у «Реал»да келаси мавсум ҳам ўйнайди.
Роналдунинг беш йил муқаддам кетиши мени ҳозиргидан кўпроқ ташвишга солган бўларди, бироқ ҳозир эмас, сабаби биз Ла Лига бренди устида яхши ишладик», - дея айтиб ўтди Тебас.

















