Спорт | 12:32 / 29.05.2018
7670
2 дақиқада ўқилади

UFC собиқ чемпиони жиддий муаммолар туфайли фаолиятини якунлади

Фото: UFC

UFC'нинг ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Майкл Биспинг спорт фаолиятини якунлаш ҳақида қарор қабул қилди. 39 ёшли англияликнинг соғлиғида пайдо бўлган муаммолар аралаш яккакурашлардан (ММА) кетишга сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда Bloody Elbow.

«Бу узоқ йўл бўлди. Мен MMA’да 2003 йилдан бери иштирок этиб келаман, барча 15 йил давомида профессионал жангчи сифатида ўзимни кўрсатдим ва UFC’да 12 ёки 13 йил ўтказдим. Бу абадий давом этиши мумкин эмас, ҳамда мен расмий баёнот бераман - кейинги жанг ҳақида эмас, балки MMA’дан кетаётганим ҳақида», - дея айтиб ўтди Биспинг.

Англиялик жангчи ўз фаолияти давомида 39та жанг ўтказиб, уларнинг 30тасида ғалаба қозонган.

Биспинг ўзининг сўнгги жангини 2017 йилнинг 25 ноябрь куни ўтказган: у америкалик Келвин Гастелумга қарши жангда мағлуб бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC жангчиси уйдаги зўравонликда айбланиб ҳисбга олинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид