Фан-техника | 16:39 / 30.05.2018
12512
3 дақиқада ўқилади
Реклама

O‘z ERAE CLIMATE CONTROL - сифат ва нархнинг идеал мувофиқлигидир!

Фото: O‘z ERAE CLIMATE CONTROL

Oz ERAE CLIMATE CONTROL 2010 йилда ташкил қилинган “Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги Ўзбекистон – Корея қўшма корхонаси бўлиб, у Ўзбекистондаги автомобиль иссиқлик алмаштиргичлари (радиаторлар, конденсорлар, иситгичлар) ва кондиционерлаш, вентиляция ҳамда иситиш тизимлари модуллари ишлаб чиқариш бўйича ягона ихтисослаштирилган корхона ҳисобланади.

Oz ERAE CLIMATE CONTROL афзаллиги замонавий инновацион, юксак технологик, мослашувчан машиналар ва жиҳозлар қўлланишида бўлиб, улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг юқори сифатли ҳамда арзон бўлишини таъминлайди.

Фото: O‘z ERAE CLIMATE CONTROL
Фото: O‘z ERAE CLIMATE CONTROL
Фото: O‘z ERAE CLIMATE CONTROL

Oz ERAE CLIMATE CONTROL GM Uzbekistan компаниясининг сертификатланган таъминотчиси ҳисобланади. Корхона фаолияти давомида Matiz, Damas, Nexia, Сobalt, Lacetti, Spark, Nexia R3, Gentra автомобиллари учун 45 хил номдаги иссиқлик алмаштиргич, кондиционерлаш, вентиляция ва иситиш тизимлари модуллари ҳамда Россиянинг “Уаз Патриот” автомобилининг иситиш печкасини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди ва етказиб берилмоқда. Бундан ташқари, корхона ўз маҳсулотларини иккаламчи бозорда сотиш учун автосервислар ва маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилади.

Фото: O‘z ERAE CLIMATE CONTROL
Фото: O‘z ERAE CLIMATE CONTROL

Oz ERAE CLIMATE CONTROL ишлаб чиқарилаётган маҳсулот юқори сифати ва фойдаланишда ишончлилиги билан ажралиб туради. Барча маҳсулот ва деталлар кўп босқичли назоратдан ва компания лабораториясида текширилади. Ишлаб чиқариш жараёнидаги маҳсулот сифатини текшириш ўз-ўзини назорат, якуний инспекция услублари ёрдамида ва верификация станцияларида амалга оширилади.

Айни пайтда, маҳсулотлар Россия, Қозоғистон ва Украинага ҳам экспорт қилинмоқда.

Фото: O‘z ERAE CLIMATE CONTROL

Бугунги кунда ўзбек автосаноати автомобилларининг ҳар бир соҳиби билади: Oz ERAE CLIMATE CONTROL савдо белгиси – бу сифат ва нархнинг идеал мувофиқлигидир!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид