“Ўзагрокимёҳимоя” бошқаруви раиси ўзгарди
“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти бошқарувига янги раис тасдиқланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар берди.
Қайд этилишича, Олим Ботирович Исаев “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланган. Улуғбек Абдумуталович Охунов бу лавозимдан озод қилинган.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2018 йилнинг 29 май куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолади.
Маълумот учун, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш, чигиртка, зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва ёввойи ўтларга қарши курашиш бўйича ягона техник ва технологик сиёсатни олиб бориш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
08:28 / 31.07.2021
«Ўзагрокимёҳимоя» ва ҳудудий «Агрокимёҳимоя»лар тугатилади
08:07 / 04.03.2020
«Ўзагрокимёҳимоя» тугатилади, янги агентлик ташкил этилади - Президент қарори лойиҳаси
18:55 / 03.06.2019
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши «Ўзагрокимёҳимоя» курашади
20:40 / 25.09.2018