Жаҳон | 16:25 / 31.05.2018
22153
1 дақиқада ўқилади

ОАВ Су-35 ва Су-57’ни таққослади

Коллаж Фото: Wikipedia

Су-57 бешинчи авлоддаги қирувчиси Россия ҳаво-космик кучларида 4++ авлоддаги Су-35’ни яқин орада алмаштира олмайди. Бу ҳақда National Interest хабар берган.

Таъкидланишича, Су-57 Су-35’га мўлжалланган тизимлар асосида ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, муаллифларнинг фикрича, Н036 «Белка» фаол фазаланган антенна панжарасига эга радиолокацион тизими ва АЛ-41Ф1 биринчи босқичдаги двигатели Су-35’нинг тегишли қурилмаларидан алоҳида ишлаб чиқарилиши мумкин. 

Янги қирувчининг асосий янгилиги планер тизими бўлиб, у қирувчининг яшириниш тезлигини оширади, бироқ датчиклар ва қуролланиш тизими аввалгидек қолган.

Шунингдек, нашрнинг таъкидлашича, Су-57’ни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга сарфланган маблағлар ҳамда инсон ресурслари «шубҳа уйғотиши мумкин».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Суриядаги Су-57 учун қанотли ракеталар синови ҳақида гапирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид