Спорт | 02:04 / 02.06.2018
18425
1 дақиқада ўқилади

ФИФА ЖЧ-2018 учрашувларидан олдин ТВда қўйиладиган лавҳани тақдим этди

ФИФА Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича XXI жаҳон чемпионати ўйинлари трансляцияси олдидан эфирга узатиладиган расмий лавҳани тақдим этди.

Компьютер графикаси асосида ишланган 45 сониялик лавҳада Россиянинг энг таниқли диққатга сазовор жойлари ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг 11 шаҳридаги 12 та стадионда ташкиллаштириладиган XXI жаҳон чемпионати шу йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар бўлиб ўтади.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид