Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроиллик ҳарбийлар фаластинлик ҳамширани ўлдиришди - ОАВ
1 июнь куни Ғазо секторида ҲАМАС вакиллари ва Исроил армияси ўртасидаги тўқнашувлар вақтида фаластинлик ҳамшира Разан ал-Нажар ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Reuters.
Таъкидланишича, 21 ёшли кўнгилли ҳамшира Хан-Юнус шаҳридан шарқдаги чегараолди тўсиғи ёнида жароҳатланганларга ёрдам бермоқчи бўлганида ўлдирилган.
Воқеага гувоҳ бўлганларнинг маълумотига кўра, Нажар оқ рангдаги махсус кийимда бўлган ҳамда исроиллик аскарлар унга ўқ узишидан аввал қўлларини тепага кўтарган.
Фото: REUTERS/Ibraheem Abu Mustafa
Аввалроқ, исроиллик ҳарбийлар мерганлар фақат таҳдид солган одамларни ўққа тутгани, бироқ дайди ўқлар ҳам бўлгани ҳақида хабар берганди.
Исроил армиясининг алоҳида баёнотида айтилишича, ҳужум фаластинликларнинг чегарадаги бешта жойда намойишлари кучайганига жавобан амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ фаластинликларга ёрдам бўйича резолюцияга вето қўйиш билан таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026