Ўзбекистон | 01:09 / 04.06.2018
7750
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистон баскетбол федерациясига президент этиб сайланди

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

2 июнда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ўтган йиғилишда Ўзбекистон баскетбол федерациясига янги президент сайланди. 

Йиғилишда федерация вакиллари федерация фаолияти, ривожланиши тарихи ва бугунги кундаги ҳолатига бағишланган тақдимотни намойиш қилишди. Шунингдек, мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинган.

Дусанов Зоҳид Абдуқаюмович соғлиғидаги муаммолар сабабли федерация президенти  лавозимини тарк этган. Бу лавозимга Ўзбекистон Адлия вазири Давлетов Русланбек Қуролтоевич номзоди илгари сурилган. Йиғилганлар Давлетовнинг номзодини бир овоздан қабул қилишган.

Давлетов ўз нутқида баскетболнинг вилоятларда ривожлантирилиши, терма жамоа учун хорижий мураббийни жалб қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтган. Шунингдек, асосий муаммо – база масаласи ҳал қилиниши зарурлигини айтиб ўтган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид