AZIA компанияси фаолияти кўламини кенгайтириб, Германия компанияси билан шартнома имзолади.

Эндиликда ушбу компания Германия корхонаси билан гипсокартон ва гипс заводини биргаликда қуради.

Янги лойиҳа 2020 йилнинг 1-чорагида ишга туширилиши мўлжалланмоқда. У ерда йилига 20 млн квадрат метр гипсокартон ва 120 минг тонна гипс ишлаб чиқарилади.

Фото: AZIA

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу компания маҳсулоти ISO стандартига жавоб беради. Ускуналар эса EN стандартларига тўла мувофиқ тушади.

Фото: AZIA

Қайд этиш жоиз, AZIA гипсокартонлари нафақат Ўзбекистонда сотилади, балки қўшни давлатлар - Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистонга ҳам экспорт қилинади.

Фото: AZIA

Компаниянинг келажакдаги режалари катта. Корхона янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиб, Ўзбекистон ривожига ўзининг ҳиссасини қўшмоқчи.

Реклама ҳуқуқи асосида