Ўзбекистон | 17:47 / 05.06.2018
49093
1 дақиқада ўқилади

Давлат солиқ қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди

Фото: Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 5 июндаги тегишли қарорига асосан Алимжан Элчиевич Файзибаев Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Файзибаев давлат солиқ хизмати тизимида фаолиятини 1995 йилда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи вазифасидан бошлаган. 

Кейинчалик турли раҳбар лавозимларида, хусусан 2000-2013 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур ва Бектемир туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиғи лавозимида ишлаган.

У 2017 йил май ойидан буён Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ботир Парпиев нега ишдан олинганини айтганди.

Мавзуга оид