Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
PayPal Ўзбекистонда ишлай бошлаши мумкин
Фото: Shutterstock
PayPal Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни истамоқда. Бу ҳақда UzCard раҳбари Аҳрор Маҳмудовга асосланган ҳолда Spot.uz нашри маълум қилган.
Qiwi, «Яндекс.Деньги» ва Webmoney UzCard билан келишувларни имзолаган. PayPal, Qiwi, «Яндекс.Деньги», Webmoney’даги онлайн-кармонларни нақд пул билан, терминаллар ва инфокиосклар орқали, шунингдек, UzCard картасини улаб қўйиш орқали онлайн-режимда ҳам тўлдириш мумкин бўлади.
Бунда нақд сўмни банкоматга тиқиб, карточкага ёки дарҳол PayPal ёки Webmoney’даги ҳисобга тушириб, AliExpress, Amazon ёки бошқа бир хорижий онлайн-дўкондан исталган нарсани сотиб олиш мумкин бўлади.
Ўзбекистон Марказий Осиёдаги PayPal тизимига қўшилмаган ягона мамлакат бўлиб қолмоқда. Мамлакатда тизимдан фойдаланиш президентнинг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори билан назарда тутилган.
Мавзуга оид
18:21 / 05.10.2022
“PayPal’нинг бизнеси дунёда ёмон аҳволда экан” – Шерматов PayPal Ўзбекистонга кириш нияти ҳамон йўқлигини айтди
14:51 / 20.12.2021
Шерзод Шерматов PayPal борасида изоҳ берди
15:50 / 17.12.2021
PayPal компанияси, IT’да муваффақиятли карьера қилиш – Оғабек Йўлдошев билан суҳбат
13:19 / 13.12.2021