Қайта қатнов тарифидан UZCARD транспорт-банк картаси (ТБК) билан фойдаланиш мумкин. Бу карта оддий банк картаси ва ATTO транспорт картаси функцияларини ўзида бирлаштиради. Тўловни амалга ошириш учун картани валидаторга теккизиш ёки уни ATTO иловасига қўшиш кифоя.
Қайта қатнов тарифи битта йўналиш доирасида бир нечта қатновни ҳисобга олиб, бир соат давомида иккинчи ва ундан кейинги қатновлар нархини камайтириш имконини беради.
Карта орқали тўлов қилинганда биринчи қатнов 2 500 сўмни, бир соатлик интервал доирасидаги кейинги қатновлар эса 1 500 сўмни ташкил этади. Автобус ва метрода қатновлар кетма-кетлигига қараб, автобусдаги айрим кейинги қатновлар бепул бўлиши мумкин.
Бунда битта бир соатлик тариф доирасида метрода фақат бир марта фойдаланиш мумкин. Метрога такроран кирилганда янги 60 дақиқалик ҳисоб-китоб даври бошланади.
Бугунги кунда UZCARD транспорт-банк карталарини 15 та банкда расмийлаштириш мумкин: Agrobank, APEX BANK, Asia Alliance Bank, BRB, Davr Bank, Garant bank, Hamkorbank, Ipoteka Bank, MKBANK, NBU, SQB, TBC Bank, Trastbank, Universalbank ва Xalq banki.
Ҳамкор банкларнинг кенг тармоғи ТБКни расмийлаштириш учун қулай банкни танлаш ва кундалик қатновларда қайта қатнов тарифининг афзалликларидан фойдаланиш имконини беради.
UZCARD. Қулай яшанг.
Реклама ҳуқуқи асосида














