2002—2004 йилларда Термиз давлат университети (ТерДУ) ректори бўлиб ишлаган иқтисод фанлари доктори, профессор Хидирназар Аллақулов Kun.uz таҳририятига мурожаатида ўз вақтида юқори идоралар томонидан ўзига нисбатан қилинган адолатсизликлар ҳақида баён қилди. Унинг қуйида келтириладиган тарихидан Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ амалдорлари, МХХ раисининг собиқ ўринбосари, айни вақтда қамоқда бўлган Шуҳрат Ғуломов ва МХХ собиқ терговчиси, собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг куёви Нодир Тўрақулов номларини ҳам кўриш мумкин. МХХ зобитларига қарши чиқа олган, ўзига нисбатан суд ишида ҳам ютиб чиққан профессор Хидирназар Аллақулов энди адолат қарор топиб, лавозими ва шаъни тикланишини истайди.

Иқтисод фанлари доктори, профессор Хидирназар Аллақулов Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 24 майдаги қарори билан Термиз давлат университети (ТерДУ)нинг ректори этиб тайинланган. Ўша вақтда МХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида Шуҳрат Ғуломов, тергов бўлими бошлиғи лавозимида Нодирбек Тўрақулов фаолият юритаётган, бошқарманинг ТерДУ бўйича куратори эса Ориф Боборажабов эди. Университетда 2002-2003 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинаётганди. Доцент Ўрол Худойқулов тарих факультети кундузги бўлимига ҳужжатларни қабул қилиш бўйича маъсул этиб тайинланади.

Тўпланган далилларга кўра, Ўрол Худойқулов ректор қабулига келиб, (Ориф Боборажабов МХХ Сурхондарё вилоят бошқармасининг ТерДУ бўйича куратори) 2002 йилда Тожикистон Республикаси Шаҳринов туманидаги 21-ўрта мактабдан Комилжон Абдураимович Кулиев номига берилган АБ №249675 рақамли аттестатни унга қолдириб, ҳужжатларни қабул қилиб расмийлаштиришни буюриб кетганини маълум қилади.

Куратор Боборажабов Комилжон Кулиев Ўзбекистон фуқароси эканини тасдиқловчи паспортни Худойқуловга кўрсатмасдан, ўз дастхати билан мазкур аттестат эгасининг шахси ҳақида маълумот ёзиб бериб кетган. Куратор ёзиб қолдирган маълумотини аслича  келтирамиз: «Яшаш жойи, Денов тумани, Мустақиллик ж/х, «Катта Қарши» қишлоғи. 2002й. Денов туманидаги 22-ўрта мактабни тугатган. Она тили тожик тили. Паспорт № СS0203363 выдан 28.03.02г. Денауским РОВД. Тарих фак-ти кундузги бўлим. Отаси – Кулиев Абдураим – ишчи, Онаси – Кулиева Саодат – уй бекаси