Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Австрия ҳукуматининг мамлакатда еттита масжидни ёпиш ва ўнлаб имомларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни танқид остига олди.
Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, Туркия етакчиси бундай ҳаракатларни «исломга қарши», деб атаган ҳамда шу муносабат билан тегишли чоралар кўриш ниятида эканини маълум қилган.
«Австрия канцлери томонидан қўйилган бундай қадамлар хоч ва ярим ой ўртасидаги урушга олиб келади, деб қўрқаман», - дея айтиб ўтган Эрдўған христианлик ва ислом динини назарда тутиб. У Истанбулдаги чиқиши давомида шундай баёнот берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нью-Йоркда имомни ўлдирган шахс умрбод қамалганди.

















