Ёшликда олинган билим — тошга ўйилган нақш кабидир
Имом ал-Бухорий
Ҳар бир ота-она ўз фарзандини келажакда етук ва баркамол инсон бўлиб етишиши учун барча шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қилади.
Ушбу имкониятни Wise school таъминлашга кафолат беради.
Wise school — инглиз тили ва математика фанларига чуқурлаштирилган хусусий мактаб.

Wise school’нинг мақсади:
Фанларни чуқур ва амалий ўзлаштиришга эришиш, уларни амалда қўллаш кўникмасини ишлаб чиқиш, хулқий-эстетик маданият ва моддий дунёқарашни шакллантириш, ўқув жараёнини ўқувчилар яхши ўзлаштира оладиган даражада ташкиллаштириш.
Мактаб шиори: «Be Clever!»
Ўқитувчилар: Мактабда олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар дарс беради.
Инфратузилма: Таълим жараёнида инновацион ва юқори технологиялардан фойдаланиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Мактабнинг АРМ (Ахборот ресурс маркази) да янги авлоддаги ўқув-методик қўлланмалар, бадиий адабиётлар, синфдан ташқари ўқиш учун китоблар, инглиз тилидаги энциклопедия ва маълумотномалар, электрон тестлар ва ўқув дисклари медиатекаси мавжуд.

Бундан ташқари, замонавий ўқув хоналари, ўйин майдончалари, дам олиш ҳудуди, янги жиҳозланган кенг ошхона, шахсий буюмлар учун алоҳида шкафчалар, спорт-ўйин майдончалари, ёпиқ бассейн ва видеокузатув тизими ташкиллаштирилган.













