Ўзбекистон | 17:30 / 12.06.2018
20609
2 дақиқада ўқилади

Президент Фарғонада инвестиция лойиҳалари билан танишди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари билан танишди. 

Фарғона вилоятида хорижий сармояларни тўғридан-тўғри жалб қилишга қаратилган инвестициявий хаб ташкил этилмоқда. Хориждаги доимий офислар, биродарлашган шаҳарлар ва юртимиздаги чет эллик ишбилармонлар орқали бу хабга 161 миллион доллардан ортиқ инвестиция олиб келиш режалаштирилмоқда. Ушбу маблағни янги корхоналар очиш ва мавжудларини модернизация қилишга йўналтириб, 2 минг 700 дан ортиқ иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, мазкур инвестициявий хаб вилоятдаги эркин иқтисодий зоналар ва инновацион марказлар билан ҳам ишлайди.

«Президент бу тизимни такомиллаштириш, бундай хабларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш, иқтисодий барқарор корхоналарни кўпайтириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди», дейилган матбуот хизмати хабарида.

Шу ерда Фарғона вилоятидаги саноат корхоналарига инвестиция жалб этиш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, ёшларнинг инновацион ишланмаларини қўллаб-қувватлашга оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид