08:06 / 16.06.2018
32158

Трамп Меркель билан тасвирланган машҳур фотосуратга изоҳ берди

Фото: Reuters /Jesco Denze

АҚШ президенти Дональд Трамп твиттердаги саҳифасида G7 етакчилари учрашуви вақтида олинган фотосуратга изоҳ берди. Унда Германия канцлери Ангела Меркель столга қўлларини қўйиб олган ҳолда қўлларини кўкрагида чалиштирган Дональд Трампга тикилиб тургани тасвирланган.

«Фейк янгиликлар келишувлар бўйича музокаралардан фақат энг ёмон фотосуратларни кўрсатади. Мен у музокараларда АҚШнинг биронта президенти сўрамаган нарсаларни талаб қилмоқдаман!», - дея ёзди Трамп.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Меркель билан ажойиб муносабатларни ўрнатган.

АҚШ президенти ўз постига ГФР канцлери билан бирга тушган қатор фотосуратларини ҳам қўшиб қўйган, улар G7 саммити давомида олингани айтиляпти.

Бундан ташқари, Трамп G7’нинг бошқа етакчилари билан ҳам суратларини эълон қилди ҳамда саммитнинг барча иштирокчилари билан яхши муносабатларда эканини ёзди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия ҳукумати Трамп ва Меркель тасвирланган фотосуратга изоҳ берганди

Top