Жаҳон | 09:14 / 17.06.2018
10060
1 дақиқада ўқилади
Олимлар тиш эмалини тикловчи материал яратишди
Қиролича Мария номидаги Лондон университети олимлари тиш эмалини тикловчи материал ихтиро қилишди.
Nature Communications нашрининг ёзишича, янги материал тишларнинг чиришига қаршилик кўрсатади ҳамда экстремал ҳароратлар, кислотали овқатлар ва ичимликларга бардошли.
Материал ўз структурасига кўра табиий тиш эмалига ўхшаш бўлиб, уни яратишда кристаллар ўсишини чақирувчи оқсил қўлланган.
Олимларнинг айтишича, янги материал ёрдамида келгусида қаттиқ тўқималарни тиклашда катта тараққиётга эришиш ва ҳаттоки тишлар чиришининг олдини олиш мумкин.
Аввал тиш эмалини тиклашнинг иложи йўқ деб ҳисоблаб келинган.