Light | 17:09 / 03.06.2018
15420
1 дақиқада ўқилади

Тиш эмалини қайта тиклай олувчи материал ихтиро қилинди

Фото: Depositphotos

Лондондаги Қиролича Мария университети тадқиқотчилари тиш эмалини қайта тиклай олувчи материални ихтиро қилишди. Nature Communications мақоласида кимёгарлар янги ишланма ўз тузилмаси ва хусусиятларига кўра тиш эмалига ўхшашини маълум қилишди. 

Олимлар тиш эмалига зиён етса, уни қайта тиклашнинг иложи йўқлиги ва бу тишларни йўқотишга олиб келишини қайд этишди. 

Бироқ янги материал ёрдамида тишлар ўнлаб йиллар давомида сақланиб қолиши мумкин. Модда экстремал ҳароратлар, нордон озиқ-овқат ва ичимликларга қаршилик қила олади.

Материал кристалларнинг ўсишига олиб келувчи оқсил ёрдамида ишлаб чиқилган. Бу оқсил тишлар шаклланаётганида организмда пайдо бўлади. 

Олимлар келгусида ишлаб чиқилган материал ёрдамида қаттиқ тўқималар регенерациясида янги ютуқларга эришиш ва ҳатто тишларнинг йиринглаши олдини олиш мумкинлигини таъкидлашди. 

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, ихтиро асосида минерализация жараёнини бошқаришда оқсиллардан фойдаланиш усули ётади. 

Мавзуга оид