Швейцарияда 400 сайёҳ осма йўл бузилиши сабабли 3 км баландликда қолиб кетди
Швейцариядаги Шилтхорн тоғи чўққисида осма йўл бузилиши сабабли 400 сайёҳ 3 км баландликда қолиб кетди. Уларни эвакуация қилиш учун 4 та вертолётни чақиртиришга тўғри келган.
Сайёҳлар осма йўл бузилиши сабабли 3 минг метр баландликда қолиб кетишган. Осма йўл сайёҳларни жосус Жеймс Бонд ҳақидаги 1969 йилда олинган фильмда намойиш қилинган Piz Gloria айланувчи ресторанига олиб кетаётган бўлган. Тоғ манзараларига маҳлиё бўлиб қолган сайёҳлар нима бўлаётганини дарров фаҳмлашмаган.
Қутқариш амалиёти давомида барча одамларни шикаст етказмаган ҳолда Мюррен курортига етказишга муваффақ бўлинган. Таъкидланишича, эвакуация 2 соатча вақт олган.

















