Ўзбекистон | 13:12 / 28.06.2018
52811
2 дақиқада ўқилади

Чилим чекиш тақиқланган ҳудудлар маълум бўлди

Фото: iStock

Чилим ва электрон сигареталарни чекиш мумкин бўлмаган жамоат жойлари таркиби аниқлаштирилмоқда. Хусусан, клубларда, дискотекаларда, компьютер залларида, музейларда, ахборот-кутубхона муассасаларида, кинотеатрларда, театрларда, циркларда, концерт, кўрик ва кўргазма залларида, ер ости ўтиш жойларида, транспорт бекатларида, кўп қаватли уйларнинг йўлакларида, хиёбонларда, боғларда, кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида чекишга йўл қўйилмайди. Бу ҳақда сенатор Гавҳар Алимовага асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

«Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекишни чеклаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга масъул шахслар ва уларнинг мажбуриятлари белгиланмоқда», дейди Гавҳар Алимова.

28 июнь куни ўз ишини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Сенатининг XV ялпи мажлисида сенаторлар «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллашди.

Муҳокама этилаётган қонун тадбиркорлик субъектлари зиммасига янги мажбуриятларни юклаётганлиги ҳамда уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилаётганлиги боис «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ у расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтиб кучга киради

Бундан аввал KUN.UZ'да чилим турли касалликларни келтириб чиқаришига доир мақола чоп этилган эди. Унда айтилишича, чилим чекиш юрак-қон томир касалликлари, саратон, инфекцияларни келтириб чиқариши, шунингдек туғилажак болалар саломатлигига хавф солиши ҳақида маълум қилинган..

Мавзуга оид