Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, болалар катталарга қараганда ўртача тўққиз баробар кўпроқ вейп чекади.

Электрон сигаретлар гўёки “тамаки зарари камайтирилган восита” сифатида тарғиб қилинмоқда. Аммо аслида улар болаларни никотинга янада эрта ўргатмоқда ва ўтган ўн йилликлар давомида эришилган соғлом жамият ютуқларини йўққа чиқармоқда”, – дейди ЖССТ мутахассиси доктор Этиен Круг.

Асосий нишон – ёшлар

ЖССТ бош директори, доктор Тедрос Адҳаном Гебрейисус тамаки компанияларини ёшлар орасида янги никотин маҳсулотларини “тажовузкорлик билан тарғиб қилаётганликда” айблади. Унинг айтишича, сўнгги йилларда кўплаб мамлакатлар тамаки истеъмолини камайтиришга эришган. Аммо бунга жавобан саноат янги “замонавий” маҳсулотлар орқали ёшларни ўзига жалб этмоқда.

Ҳукуматлар тезроқ ва қатъийроқ ҳаракат қилиши керак. Ёшларни ҳимоя қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар кучайтирилиши лозим”, – дейди Тедрос.

ЖССТ 109 мамлакат, асосан, Африка ва Жануби-Шарқий Осиёда вейп бўйича расмий маълумот тўпламайди. Бироқ мавжуд рақамларга асосланиб, статистикаларни тақдим этган. Хусусан, 2025 йил феврал ҳолатига кўра:

  • 86 миллион катталар вейпдан фойдаланади (асосан юқори даромадли мамлакатларда);
  • 13–15 ёшли 15 миллион ўсмир эса аллақачон мунтазам вейп чекишга ўтган.

Шунга қарамай, 2024 йил охирига қадар:

  • 62 мамлакатда вейпни чеклашга қаратилган сиёсат юритилмаган;
  • 74 мамлакатда эса уни сотиб олиш учун энг кичик ёш тоифаси белгиланмаган.

Бу эса ёшларни ҳимоя қилиш бўйича глобал тизимда жиддий бўшлиқ борлигини кўрсатади.

Тамаки камайяпти, аммо никотин шакли ўзгаряпти

Анъанавий тамаки истеъмоли сўнгги 20 йил ичида камайган. 2000 йилда дунёда 1,38 миллиард киши тамакидан фойдаланган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 1,2 миллиардга тушган. Аёллар орасида чекиш даражаси 2010 йилдаги 11 фоиздан 6,6 фоизгача озайган. Эркакларда эса 41 фоиздан 32 фоизгача пасайган.