Синовнинг хосияти
Ҳаёт бизга ўзимиз кутмаган жойда турли синовлар,зарбалар-у туҳфалар тақдим этади.Уларни қай йўсинда енгиб ўтиш,қарши олиш ўзимизга ҳавола.
Янгийўллик Н.Нишоналиев ҳам ана шундай босқичларни бошдан кечирди.Қуйида унинг KUN.UZ сайтига йўллаган мактубидан тақдир синовларидан қандай хулоса чиқарганлиги маълум:
“Ассалому алайкум ҳурматли Kun.uz таҳририяти, сизлар орқали мен авваламбор Президентимизга юртимизда олиб бораётган оқилона ва адолатли сиёсати учун ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Мен Нурдаулет Нишоналиев 1995 йилда Янгийўл шаҳрида туғилганман. Мен спиртли ичимлик ичиб хатога йўл қуйдим, жиноят қилиб қўйдим, қилган ишимдан чин юракдан пушаймон бўлдим, афсусландим. Мен оилада катта фарзандман, агар мен озодликдан маҳрум бўлганимда орқамда ота-онам, укаларим, сингилларим, ҳомиладор турмуш ўртоғим ва қизимнинг ҳоли нима кечади деб ўйлаб роса сиқилиб юргандим. Шу вақтда менга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ёрдам қўлини чўзди. Куни кеча (12.06.2018) менинг судим бўлди, судда мени ҳимоя қилиб “Ўз кафиллигимизга оламиз”, деб Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Янгийўл шаҳар Кенгаши вакиллари қатнашди. Тўғриси мен бундай ҳолатни кутмагандим, биламан телевизорда кўрганман бу ташкилот иштирокида қилинган кўп хайрли ишларини, лекин мен учун кутилмаган воқеа бўлди. Шу кун мен учун қўшалоқ байрам бўлди, қувончим чексиз, мен қайтадан туғилгандек бўлдим, чунки Ёшлар иттифоқи кўмаги билан аниқ қамоқ жазоси бўлмаган бошқа жазо тайинланди ва суд жараёни вақтида ўғил фарзандли бўлганлигим ҳақида менга хабар беришди. Мен учун қўшалоқ байрам бўлган ушбу кун бир умр ёдимда қолади. Мен учун Суд залида далда бўлиб турган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Янгийўл шаҳар Кенгаши ҳодимлари билан ака-ука тутиндим, дўстлашдим. Келажакда албатта шу юртнинг муносиб фарзанди бўлишга,юртим учун хизмат қилишга ваъда бераман.
Нишоналиев Нурдаулет”
Жамиятимизда юртга муносиб фарзанд бўладиган яна бир инсон кўпайганлиги қувонарли ҳолат албатта. Муҳими унинг ортидан бутун бошли оила, кечагина отасининг озодликка чиқиши билан дунёга келган гўдак эргашади.
Мавзуга оид
12:54 / 19.06.2024
Жиззахда одам ўлимига сабаб бўлган талаба Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод қилинди
18:15 / 08.11.2021
Ёшлар иттифоқи ҳудудий сектор ёшлари ва раҳбарлари иштирокида китобхонлик танлови ўтказади
16:00 / 19.04.2021
Ёшлар иттифоқи раҳбариятида лавозим ўзгаришлари амалга оширилди
08:09 / 07.04.2021