Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Челябинск тракторлари йиғила бошлади
Россия Федерацияси тракторсозлик заводининг Ўзбекистондаги дилери Road bilding technics корхонаси Б10М булдозерини йиғишни бошлади. Корхона йил давомида Челябинск трактор заводининг тракторларининг бутун бошли партиясини йиғишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Carzone хабар берган.
Шартномага кўра икки турдаги механик трансмиссияли Б10М ва Т10МБ тракторлари тайёрланади. Энг биринчи йиғилган машина нефть-газ саноатига сотилди.
Ўзбекистоннинг тракторсозлик бўйича ишлаб чиқариш базаси мавжуд, тажрибали мутахассислари бор. Ҳозир ўзбек корхонаси йиғиш технологиясини такомиллаштирмоқда ва сертификация масалаларини ҳал қилмоқда. Шундан сўнг тракторга махсус ёрлиқ қўйилади ва у Ўзбекистон-Россия маҳсулотига айланади. Бу техника импорт ҳисобланмайди ҳамда халқаро тендер ва танловларда Ўзбекистоннинг миллий маҳсулоти деб тақдим этилади.
Челябинск трактор заводи Беларусь, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистонда йиғилади. Бу давлатлар қаторига Ўзбекистон бешинчи бўлиб қўшилди.
Мавзуга оид
09:50 / 23.10.2025
Челябинск яқинидаги заводда портлаш: камида тўққиз киши ҳалок бўлди
09:11 / 15.10.2025
Челябинскда қаровсиз қолган беш нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
13:26 / 22.07.2025
Россияда қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
13:42 / 21.06.2025