01:14 / 29.06.2018
7322

ЖЧ-2018. Бельгия Англияни кичик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга 1-ўрин билан чиқди

Жаҳон чемпионати G гуруҳининг 3-турида Англия ва Бельгия терма жамоалар ўзаро куч синашди. "Калининград" стадионида кечган учрашув Бельгиянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
 
Ўйиндаги ягона гол 51-дақиқада Янузай томонидан киритилди. 

Шу тариқа Бельгия терма жамоаси гуруҳдаги барча ўйинларни ютиб, 9 очко билан 1-ўринни эгаллади. 2-ўринни эгаллаган инглизлар ҳисобида 6 очко бор. 

G гуруҳи. 3-тур
Англия - Бельгия - 0:1 (0:0)

Гол: Янузай, 51. 

Англия: Пикфорд, Кэйхилл, Стоунс (Магуайр, 46), Джоунс, Александр-Арнолд (Уэлбек, 79), Дайер, Делф, Лофтус-Чик, Роуз, Варди, Рэшфорд.
Бельгия: Куртуа, Фермален (Компани, 74), Боята, Дендонкер, Шадли, Дембеле, Феллаини, Т.Азар, Янузай (Мертенс, 86), Батшуайи, Тилеманс.
Огоҳлантиришлар: Тилеманс, 19. Дендонкер, 33.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top