Жаҳон | 07:43 / 01.07.2018
3856
1 дақиқада ўқилади

Швецияда чегара назорати қатъийлаштирилади

Фото: Wikimedia

Швецияда муҳожирлар оқими сабабли 2015 йил ноябрда киритилган ва жорий йил ноябригача узайтирилган чегара назорати 2 июлдан кенгайтирилади. Унга мамлакатдаги аэропортлар ва портлар ҳам киритилади. 

“2 июлдан ички чегаралардаги чегара назорати порт ва аэропортлардаги текширувларгача кенгайтирилади”, деб айтилган хабарда.

Швецияда Шенген давлатлари билан киритилган чегара назорати Дания билан чегарада текширувлар билан бир қаторда бошқа жойларда ҳам нафақат ҳужжатсиз муҳожирларни, балки террорчиликда гумонланаётганлар ва бошқа жиноятчиларни аниқлаш мақсадида амалга оширилиши мумкин.

Хабарда таъкидланишича, кенгайтирилган кўринишдаги назорат 11 ноябргача Швеция жануби ва Стокҳолмдаги портлар, Гетеборг, Мальме, Стокҳолм ва бошқа шаҳарлар аэропортларида амал қилади. Дания билан чегарада эса автобус ва автомобиллар йўловчилари ҳужжатлари текширилиши давом этади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид