2010 йилнинг июлидан 2017 йилнинг декабрига қадар фойдаланувчилар 130 миллиард доллардан ортиқ пул сарфлашган. 2018 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, App Store'да 2 миллиондан зиёд иловани юклаш мумкин бўлди. 1 миллион доллар кўрсаткичидан ҳатлаб ўтган иловалар сони эса 10 мингга яқинни ташкил қилди.
Энг кўп юкланган иловалар рўйхатидан Facebook ҳамда Facebook Messenger, YouTube, Instagram ва WhatsApp ўрин олди. Фойдаланувчилар харажатлари бўйича Netflix, Spotify ва Pandora Radio етакчилик қилмоқда.











