Жамият | 13:00 / 05.07.2018
68762
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Ҳуснбузарлардан халос бўл

Фото: Биокон 

Барча эркаклар ҳам ўз териси ҳолатига катта эътибор беравермайдилар. Бироқ, агар уларда ҳуснбузарларнинг сони ва ҳажми сезиларли даражага етса, бу ҳолат кучли жинс вакилларини ҳам хавотирга солади, ва улар бу тери касаллигидан халос бўлиш йўлларини излай бошлайдилар.

Эркакларда нима учун ҳуснбузар пайдо бўлади

Теримиз литмус тести қоғозига ўхшаб соғлигимизнинг ҳолатига ишора қилиб туради. Танада бирон бир муаммо юзага келса, ана шу муаммо дарҳол тери устида ўз аксини топади ва баъзида эса акне кўринишига келади. Эркакларда нима учун ҳуснбузар пайдо бўлади? Аслида, муаммо битта ва у ҳам бўлса, тери метаболизмининг бузилишидир.

Фото: Биокон 

Эркакларда гармонал ҳуснбузар муаммоси

Кучли жинс вакилларининг эркаклик хусусиятлари махсус гормон – тестостеронни ишлаб чиқарилишида ҳам шаклланиши барчага маълум. Одатда, бу гормоннинг етарлича кўплиги ижобий ҳодиса сифатида баҳолансада, унинг ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши оқибатида ҳуснбузарларнинг пайдо бўлиши унинг салбий жиҳати сифатида намоён бўлади.

Гармонал ҳуснбузарлар пайдо бўлишига асло эътиборсиз бўлмаслик керак. Айниқса, бу муаммо мунтазамликни ўзида акс эттириб, тез-тез намоён бўлаётган бўлса, зудлик билан шифокор кўригидан ўтиш керак.

Эркаклардаги ҳуснбузарларни даволаш

Эркакларда ҳуснбузар муаммосини қандай қилиб даволаш мумкин? Бунинг учун қуйидагиларни бажариш керак:

  • Агар бу муаммо ген омили орқали бўлса, терини косметик воситалар билан доимий парваришлаш зарур;
  • Ошқозон ости бези, гастрит, дизбактериоз, холелитиёз ва ошқозон-ичак тракти касалликларини аниқлаш учун умумий текширувдан ўтиш зарур;
  • Колбаса маҳсулотлари, ёғли таомлар, газли ичимликлар, кофе, кимёвий қўшимчаларни ўз ичига олган маҳсулотлар истеъмолини ҳеч бўлмаганда, даволаниш даврида камайтириш ёки умуман истеъмолдан чиқариб ташлаш керак.
Фото: Биокон 

Даво терапияси ва косметика

«Ҳуснбузарлардан қандай халос бўлиш мумкин?» - деган саволга энг идеал жавоб ҳаёт тарзини ўзгартириш деган жавобдир. Аммо, шу билан бирга, юз парвариши ҳам жуда муҳим. Шунинг учун, бундай муаммоларни ҳал этадиган махсус препаратлар ёрдамида даволанишни маслаҳат берамиз. Мисол учун,  Биокон ”Проблемная кожа“ ( Биокон “Муаммоли Тери“) актив-креми - ҳуснбузар тошган терини парвариш қилиш, яъни ёғ безлари йўлларини беркитиб турган тиқинларни йўқ қилиш ва уларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик асосида ишловчи дори воситасидир. Унинг таркибидаги актив компонентлар ва ионли кумуш моддаси яллиғланган юз терисини қуруқлаштириб, юздаги ихтиёрий ўзгаришларни олдини олади ва юзни янада тиниқлаштиради.

Ушбу восита ижобий таъсирлари қуйидагилардан иборат:

- ҳуснбузар пайдо бўлиши олдини олади ва уларнинг йўқолишига ёрдам беради;

- ёғли каналларда кератинизацияни нормаллаштиради;

- бактериялар кўпайишига фаол равишда қаршилик кўрсатади;

- тери кўриниши ва рангини яхшилайди.

Ҳозирги кунда « Биокон» ”Проблемная кожа“ маҳсулоти жуда ҳам ҳамёнбоп бўлиб, Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган ва ҳуснбузарлардан азият чекиб келаётган юзлаб беморларни ҳайратда қолдириб келмоқда! Бу маҳсулотни Ўзбекистон бўйлаб барча дорихоналардан харид қилишингиз, ёки ушбу маҳсулотнинг эксклюзив дистрибютори расмий веб-саҳифаси орқали буюртма қилишингиз мумкин.

Фото: Биокон 

«Биокон»нинг ёғли тери парвариши учун махсус ишлаб чиқилган воситалари 3 хил ва ҳар бири ёғли юз териси парваришида ҳар хил вазифани бажаради. Шу боис, уларнинг барчасидан бир вақтнинг ўзида фойдаланилса, жуда тез самара беради. Юз терингиз, ҳуснбузарлар ва айнан сизга мос келадиган ҳуснбузарга қарши маҳсулотлар тўғрисида батафсил маълумотларни веб-йўлланмаси орқали ҳамда «Биокон» мутахассисларидан телефон орқали олишингиз мумкин!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид