Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Kun.uz»даги танқидга тезкор муносабат билдирди
Кеча, 5 июль куни «Kun.uz» сайтида «Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори «ё» билан «йо»нинг фарқига бормайдими: бир варақ қарорда 113та хато!» сарлавҳаси билан мақола нашр қилинган эди.
Бугун, 6 июль куни Бандлик ва меҳнат муносабтлари вазирлигининг Фейсбукдаги саҳифасида ушбу мақолага қуйидаги муносабат эълон қилинди:
«Kun.uz» ахборот порталининг «Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори «ё» билан «йо»нинг фарқига бормайдими: бир варақ қарорда 113 та хато!» мақоласига жавобан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:
1. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси инспекторлари С.Қувватов (Тошкент) ва Н.Норбоевга (Самарқанд) «Ўзбек тилининг кирилл ва лотин алифболаридаги имло луғати» совға қилинди (2 дона).
2. Номлари келтирилган инспекция ходимларидан «Қарорлар тузиш ва хизмат ҳужжатларини расмийлаштириш» мавзусида назорат диктанти олинди.
3. Инспекция ходимларига бир ой муҳлат берилиб, муддат якунига кўра улардан ўз устида ишлаганлиги, тўғри ёзиш ва грамматикага оид билим даражалари ошганлигини текшириш учун қайта назорат диктанти олинади.
«Kun.uz» ахборот порталига фаоллиги ва камчиликларни кўрсатиб ўтганлиги учун миннатдорчилик билдирамиз.
Вазирлик амалга оширилган чора-тадбирларни фотофакт сифатида ҳам келтирган:
Мавзуга оид
08:00 / 30.10.2024
Вазирлик ва идоралар ходимлари сони қисқартирилмоқда
11:41 / 13.09.2024
Яна учта вазирликнинг 100 дан ортиқ бошқарув ходимлари тадбиркорлик қилиши маълум бўлди
15:06 / 09.09.2024
3 та вазирликнинг қарийб 400 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик билан шуғулланиб келган
07:40 / 29.06.2024