Ўзбекистон президентининг қарори билан, давлат хизматчилари солиқ тўлаш интизоми борасида аҳолига намуна бўлиши лозимлиги белгиланди.
Шу мақсадда, ҳар 3 ойда республика ижро этувчи ҳокимият органларида ходимларнинг солиқ қарзи ҳақидаги умумлаштирилган маълумотлар фақатгина вазирликлар ва идоралар (таркибидаги ташкилотларни инобатга олган ҳолда) кесимида эълон қилиб борилади.
Бунда шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда, ҳар чорак якуни бўйича маълумотлар кейинги ойнинг 25-санасига қадар Солиқ қўмитасининг расмий сайтига жойланади.
Ушбу қарор асосида, шунингдек:
- жисмоний шахслардан солиқ қарзини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизимидан фойдаланилади;
- жисмоний шахсларга солиқ қарзи ҳақида мобил иловаларда эслатиб турилади.











