Ўзбекистон | 12:08 / 12.07.2018
75146
1 дақиқада ўқилади
Кун фотоси: Тошкентда «Одам-трактор»
Куннинг айни қизиган палласида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида «Одам-трактор» ишлашаётганининг гувоҳи бўлишган. Ушбу суратлар бугун, 12 июль куни KUN.UZ мухбири томонидан туширилган.
Уч аёл ва бир эркак чиқиндилар билан тўлган тиркамани бемалол «ҳайдаб кетишмоқда». Бу манзара худди паҳлавонлар мусобақасидаги жараённи ёдга солади. Ўзбек аёлларининг кучига тасанно, дегинг келади…..
Аслида, бу ишчи кучидан унумли фойдаланишми ёки тежамкорлик? Хулоса ўзингиздан.