Жаҳон | 08:29 / 13.07.2018
9458
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги саноат паркида юз берган портлаш оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Фото: Xinhua

Хитойнинг жануби-ғарбидаги Сичуань вилоятида жойлашган саноат парки ҳудудида портлаш юз бериши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар қилган.

Воқеа 12 июлда маҳаллий вақт билан соат 18.30да Ибинь шаҳридаги Цзянъань уездида юз берган.

Портлаш кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи фабриканинг 3 қаватли биносини тўлиқ йўқ қилган, яқин орадаги бинолар ойналари синган. Портлашдан кейин бошланган ёнғин бартараф этилган.

Воқеа жойига маҳаллий ҳукумат вакиллари келишган, воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид