Ўзбекистон | 18:07 / 13.07.2018
5695
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги лойиҳага қўл урди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида давлат ва хусусий шерикликни ривожлантириш борасидаги янги лойиҳага қўл урди.

Хусусан, жорий йилнинг 14 июль куни 12:00дан 15:00га қадар пойтахт ҳокимлиги биносида Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Ортиқхўжаев, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар иштирокида амалий учрашув ўтказилади. Мазкур тадбир хусусий сектор вакилларининг истиқболли лойиҳаларини кўриб чиқиш ва ҳаётга жорий этишга қаратилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Янгича ёндашувда ўтказилаётган ушбу учрашувда тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар Тошкент шаҳрини янада кўркам қилиш, пойтахтда саноат ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа барча соҳаларни ривожлантириш бўйича ўз лойиҳалари билан бемалол иштирок этишлари мумкин. Тадбиркорлардан лойиҳаларини слайд кўринишида тақдим этишлари сўралади. Учрашув очиқ, холис ва шаффоф ўтиши кафолатланади.

Мазкур учрашув якуни бўйича шаҳар ҳокимлиги томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид