15:10 / 16.07.2018
17572

Иссиқ ҳаво «Урганч» аэропорти вақтинча ёпилишига сабаб бўлди

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

16 июлдан бошлаб «Урганч» халқаро аэропорти техник сабаблар ва иссиқ об-ҳаво туфайли вақтинча ёпилган. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати маълум қилган.

Эндиликда «Урганч» аэропортига амалга ошириладиган рейслар «Нукус» ва «Бухоро» аэропортига кўчирилган.

Аэропорт фаолияти техник ишлар якунланганидан сўнг қайта тикланиши режалаштирилган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» йўловчилардан келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.

Top