Жаҳон | 14:30 / 17.07.2018
19991
1 дақиқада ўқилади

Оловли торнадонинг дарё сатҳида қуюнга айланиши видеога олинди

Аризона штатида яшайдиган Крис Маккензи ва Энн Мэки Колорадо дарёси бўйлаб кетаётиб ғаройиб табиат ҳодисасига дуч келишди. Улар дарёнинг нариги соҳилида 374 гектар майдондаги бутазорни ўз домига олган ёнғинга гувоҳ бўлишди.

Ҳавога кўтарилган алангадан ҳосил бўлган оловли торнадо дарё томон яқинлашди. Дарё сатҳига етиб келган олов сувдан иборат қуюнга айланди.

2015 йилда Американинг The Weather Channel телеканали Jim Beam вискилари тайёрланадиган фабрика ёнидаги ҳовуз сатҳида пайдо бўлган ва уч миллион литрга яқин алкоголни йўқ қилган оловли торнадо видеосини интернетга жойлаштирганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид