Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарзанди ўқитувчи бўлишни истайдиганлар сони 3 фоиз. Йиғилишда бу вазият кескин танқид қилинди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 июль куни умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда мамлакатда ўқитувчиларга эътибор сусайиб кетгани, ўқитувчининг қадри қолмаганини кескин танқид қилди.
Йиғилишда президент ўқитувчилик касбининг ижтимоий мавқеини ошириш борасида халқаро илғор тажрибалар ва тадқиқотларга алоҳида тўхталиб, Хитой Халқ Республикасида ўтказилган сўровда 55 фоиз аҳоли фарзанди ўқитувчи бўлишини истаганини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистонда эса сўровномада қатнашганларнинг бор-йўғи 7 фоизи, ўқитувчилар орасида эса атиги 3 фоиз киши фарзанди ўқитувчи бўлишни хоҳлашини билдирган.
Йиғилишда ўқитувчилик касбининг жамиятдаги мавқеини ошириш, уларни иш фаолиятига тегишли бўлмаган ишларга, яъни ободонлаштириш, мажлисларда қатнашиш, обунага жалб қилиш, уйма-уй юриш ва бошқа тадбирларга умуман жалб қилмаслик, турли назорат органлари ва ҳокимликка тегишли ташкилотлар томонидан ўқитувчилар фаолиятини текшириш ва ўрганишлар қатъий чеклаш топшириғи берилган.
Шунингдек, ўқитувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш учун махсус ҳуқуқий хизматни шакллантириш, оммавий ахборот воситалари орқали ўқитувчининг обрўсини оширишга қаратилган ижтимоий роликлар яратиб, кенг тарғибот ишларини олиб бориш зарурлиги таъкидланган.
Мавзуга оид
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
15:32 / 25.05.2026